Мухим факт №06

Қимматли қоғозлар бозорида ахборотларни тақдим этиш ва эълон қилиш  қоидаларига
3-6-ИЛОВА

ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ
1. Тўлиқ: “Kogon Yog-Ekstraksiya zavodi”aksiyadorlik jamiyati
Қисқартирилган: “Kogon Yog-Ekstraksiya zavodi” AJ
Биржа тикерининг номи:*  KYEZ
2. АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ
Жойлашган ери: Ўз.Р., Бухоро вилояти, Когон шаҳри, А.Темур кўчаси, 5-а уй
Почта манзили: 200701, Ўз.Р., Бухоро вилояти, Когон шаҳри, А.Темур кўчаси, 5-а уй
Электрон почта манзили:* kogonzavod@inbox.uz
Расмий веб-сайти:* www.kogonyog.uz
  МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
3. Муҳим фактнинг рақами: 06
Муҳим фактнинг номи: Эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар
Умумий йиғилиш тури: Навбатдаги
Умумий йиғилиш ўтказиш санаси: 23 июн 2015 йил
Умумий йиғилиш баённомаси тузилган сана: 24 июн 2015 йил
Умумий йиғилиш ўтказилган жой: Бухоро вилояти, Когон шаҳри, А.Темур кўчаси, 5-а уйда жойлашган «Kogon Yog-Ekstraksiya zavodi» АЖ мажлисла рзали
Умумий йиғилиш кворуми: 53.31 %
Овоз беришга қўйилган масалалар

 

 

Овоз бериш якунлари
ёқлаш қарши бетарафлар
% сони % сони % сони
1. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш. 100 26367220
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли Қарори бўйича жамиятнинг устав капиталидаги 52,14 фоизлик давлат улушини 51 фоизгача камайтириш ҳисобидан қўшимча акциялар чиқариш. 100 26367220
3. Жамият Уставига ва бошқарув органлари тўғрисидаги Низомларга амалдаги қонунчиликга мутаносиб ўзгартириш киритиш. 100 26367220
  Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ баёни:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги
ПФ-4720-сонли Фармонида келтирилган намунавий тузилма асосида тайёрланган жамият ташкилий тузилмаси тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли Қарори бўйича жамиятнинг устав капиталидаги 52,14 фоизлик давлат улушини 51 фоизгача камайтириш ҳисобидан, умумий қиймати 218 369 575 сўмлик номинал қиймати 197 сўм бўлган 1 108  475 дона оддий эгаси ёзилган нақдсиз акциялар чиқарилсин ва жойлаштириш тартиби қўйидагича белгилангансин:

— қўшимча эълон қилинган акциялар фақатгина салоҳиятли хорижий инвесторлар ўртасида жойлаштирилади.

— қўшимча эълон қилинган акциялар ёпиқ обуна усулида салоҳиятли хорижий инвесторлар ўртасида жойлаштирилади.

— қўшимча эълон қилинган акциялар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб, 1 йил муддатда.

— қўшимча эълон қилинган акциялар “Тошкент” РФБ савдо майдонлари (махсус ва ёки бошқа майдонлар) ва уюшган биржа савдолари орқали белгиланган тартибда битимлар тузиш йўли орқали амалга оширилади. Акцияларни жойлаштиришда андеррайтерлар жалб қилинмайди.

— қўшимча эълон қилинган акцияларни жойлаштиришда имтиёзли ҳуқуқлар қўлланилмайди.

— қўшимча эълон қилинган акциялар учун тўловлар хорижий ёки миллий валютада нақд ва пул кўчириш орқали акциядорлик жамиятининг хорижий ва миллий валютадаги ҳисоб рақамларига тўлаш орқали амалга оширилади.

— қўшимча эълон қилинган акциялар биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида жойлаштирилиши муносабати билан қимматли қоғозлар умумий миқдорининг камида 30 фоизини (ўттиз) ташкил этса, чиқарилув амалга ошган деб эътироф этилади.

— қўшимча эълон қилинган акциялар чиқарилуви амалга ошмаган  деб топилса, амалдаги қонун талаблари асосида қимматли қоғозлар учун тўланган маблағлар миқдори (қайта молиялаш ставкаси инобатга олинмаган ҳолда) белгиланган тартибда қайтариб берилади.

  3. Акциядорлик жамиятининг қўшимча чиқариладиган акцияларини белгиланган тартибда чиқариш бўйича “Давлат активларини бошқариш маркази” ДУКдан тегишли буйруқ чиқариб беришни сўраб мурожаат қилинсин.
4. Жамият уставига мувофиқ, қимматли қоғозлар чиқарилуви тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш ваколати жамият кузатув кенгашига берилганлиги сабабли, ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг қимматли қоғозлар чиқарилуви тўғрисидаги қарори ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш кузатув кенгаши томонидан амалга оширилсин
5. Акциядорлик жамиятининг қўшимча чиқариладиган акцияларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Марказининг Бухоро вилоят бошқармасига тегишли ҳужжатларни тақдим этиш вазифаси жамият бошқарув органи раҳбари зиммасига юклатилсин.
6. Амалдаги қонунчиликка мутаносиб жамият Устави ва бошқарув органлари тўғрисидаги Низомларига киритилган ўзгартириш иловага асосан тасдиқлансин
  Уставга киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларнинг матни Илова этилади

 

Ижроия органи рахбарининг Ф.И.Ш.                         ____Шеров Ж.И____.

Бош бухгалтернинг Ф.И.Ш.                                         ____Гуломов И.Н.___

Веб-сайтда ахборот жойлаштирган ваколатли

шахснинг Ф.И.Ш.                                                           ___ Султонов Ж.____

 

 

“Kogon Yog-Ekstraksiya zavodi”aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг

2015йил 5 июндаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан

жамият Уставига киритилган ўзгаришлар

М А Т Н И

 

Эски таҳрирда Янги таҳрирда
 1 Мавжуд эмас 1.6. Жамиятнинг расмий веб-сайти:

www.kogonyog.uz

2 Мавжуд эмас 2.3. Жамиятда,  ҳомийлик тўловлари ва бошқа турдаги қайтирилмайдиган ёрдамларга қилинган харажатларнинг жами йиллик миқдори, олдинги ҳисобот йили бизнес режасидаги соф фойда кўрсатгичининг бажарилиши шарти билан, шу соф фойда миқдорининг 10 фоизидан  оширилмаслиги тартиби қўлланилади.
3

 

 

3.6. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан  кўпайтирилиши мумкин. 3.6. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) қўшимча   акцияларни жойлаштириш йўли билан  кўпайтирилиши мумкин.
 

4

 

 

 

 

 

3.7. Жамиятнинг устав фондини акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ жамиятнинг кузатув кенгашига шундай қарорни қабул қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин. 3.7. Қўшимча акциялар жамият томонидан жамият уставида белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилиши мумкин.

 

 

 

 

5

3.9.Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан жамиятнинг кузатув кенгашига шундай қарорни қабул қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин. 3.9.Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан устав капиталини кўпайтириш ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ҳамда жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

 

6

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

7.3. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

— жамиятфаолиятинингустуворйўналишларинибелгилаш;

— акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

— акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

— акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

— акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

— жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш масалаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

— мол-мулкнингбозорқийматинибелгилашниташкилэтиш;

— жамиятнингйиллик бизнес-режасинитасдиқлаш;

— ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

— жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

— аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

— жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

— дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

— жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

— жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

— жамиятнинг шўъба ва  тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

— қимматли қоғозлар чиқарилуви тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

— аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш;

— қонунчиликда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва  жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

— жамият бошқарув раисининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш;

— жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш.

 

 

7.3. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

а)    жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

б)   акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

в)   акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

г)    акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

д)   акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

е)    жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш масалаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

ж)  мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

з)    жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш, шунингдек жамият уставига устав капиталини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

и)   корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;

к)   жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиклаш, йил давомида хом ашё ва тайёр махсулотлар нархи ҳукумат қарорлари билан ўзгартирилганда бизнес режага ўзгартириш киритиш (корректировка);

л)   ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

м)  жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва Жамият Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

н)   аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

о)   жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

п)   дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

р)   Жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

с)    жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

т)    жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

у)   қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

ф)  аввал рўйхатдан ўтказилган эмиссия рисоласи ва акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш;

х)   қонунчиликда белгиланган ҳолларда жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

ц)   жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

ч)   акциядорлик жамияти ижро органи раҳбарининг танлов асосида тайинланишини юзасидан умумий йиғилишга тавсиялар бериш;

ш) акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш.

э) жамиятнинг бошқарув аъзоларини (бош директоридан ташқари)  сайлаш (тайинлаш), уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, унинг вақтинчалик раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

ю) ижроия органига тўланадиган ҳақ миқдорларини белгилаш,

я) ҳукумат қарорлари асосида хомийлик ёрдамлари кўрсатиш бўйича умумий йиғилиш тасдиғига қарор қабул қилиш учун таклиф киритиш.

7 7.11-мавжуд эмас. 7.11.Жамият кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.
8 8.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш ваколати директор ёки жамият бошқаруви томонидан амалга оширилади. 8.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш ваколати бош директори томонидан амалга оширилади.
9 8.4.Жамиятнинг директори (бошқарув раиси) жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди, жамият номидан битимлар тузади, жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлайди, штатларни тасдиқлайди, жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради. 8.4.Жамиятнинг бош директори жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди, жамият номидан битимлар тузади, жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлайди, штатларни тасдиқлайди, жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
10 8.5. Жамият акциядорлари умумий йиғилишининг ёхуд жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра жамият директорини ёки бошқарув аъзоларини тайинлаш танлов асосида амалга оширилиши мумкин.

 

8.5. Жамият бош директори тайинлаш танлов асосида амалга оширилади. Жамият акциядорлари умумий йиғилишининг қарорига кўра бошқарув органи бошқа аъзоларини тайинлаш танлов асосида амалга оширилиши мумкин.
11 8.6. Жамият директорининг, жамият бошқаруви аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларида, ушбу уставда ҳамда уларнинг жамият билан бир йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади. Шартнома жамият номидан жамият кузатув кенгашининг раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Жамиятнинг директори, жамият бошқарувининг раиси, ишончли бошқарувчи билан тузиладиган шартномада уларнинг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамият кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши керак. 8.6. Жамият бош директорининг, жамият бошқаруви аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларида, ушбу уставда ҳамда уларнинг жамият билан бир йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади. Шартнома жамият номидан жамият кузатув кенгашининг раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Жамиятнинг бош директори, ишончли бошқарувчи билан тузиладиган шартномада уларнинг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамият кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши керак.

 

 

12 8.7. Жамиятнинг директори (бошқарув раиси) вазифаларини бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозим билан биргаликда эгаллаб туришга фақат жамият кузатув кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади. 8.7.Жамият бош директори вазифаларини бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозим билан биргаликда эгаллаб туришга фақат жамият кузатув кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади.
13

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

8.8. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамият кузатув кенгашижамиятнинг директори, бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани улар шартнома шартларини бузган тақдирда тугатишга (бекор қилишга) ҳақли.Жамият кузатув кенгаши жамиятнинг директори, жамият бошқарувининг аъзолари, агар улар жамият уставини қўпол тарзда бузса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса,муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга. 8.8. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамият кузатув кенгашижамиятнинг бош директори, бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани улар шартнома шартларини бузган тақдирда тугатишга (бекор қилишга) ҳақли.Жамият кузатув кенгаши жамиятнинг бош директори, жамият бошқарувининг аъзолари, агар улар жамият уставини қўпол тарзда бузса ёки уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли жамиятга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.
14 8.12. Жамиятнинг ижроия органи таркибига бошқарув раиси, бош инженер, бош ҳисобчи ва жамият таркибий булинмалари раҳбари лавозимларини эгаллаган шахслар киради. Жамиятнинг ижроия органи таркиби  9 кишидан иборат.

 

8.12. Жамиятнинг ижроия органи таркибига бош директор, ишлаб чиқариш бўйича директор, молия бўйича директор, маркетинг ва хом ашё базасини ривожлантириш бўйича директор  ва жамият таркибий булинмалари раҳбари лавозимларини эгаллаган шахслар киради. Жамиятнинг ижроия органи таркиби  9 кишидан иборат.

 

 

“Kogon Yog-Ekstraksiya zavodi”A.J

Бош директори в.в.б.                                                                                           Ж.И.Шеров