Мухим факт №06

Қимматлиқоғозларбозоридаахборотларнитақдимэтишваэълонқилишқоидаларига
3-6-ИЛОВА

ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ
1. Тўлиқ: “Kogon Yog-Ekstraksiya zavodi”aksiyadorlik jamiyati
Қисқартирилган: “Kogon Yog-Ekstraksiya zavodi” AJ
Биржа тикерининг номи:*  KYEZ
2. АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ
Жойлашган ери: Ўз.Р., Бухоро вилояти, Когон шаҳри, А.Темур кўчаси, 5-а уй
Почта манзили: 200701, Ўз.Р., Бухоровилояти, Когон шаҳри, А.Темур кўчаси, 5-а уй
Электрон почта манзили:* kogonzavod@inbox.uz
Расмий веб-сайти:* www.kogonyog.uz
МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
3. Муҳим фактнинг рақами: 06
Муҳим фактнинг номи: Эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар
Умумий йиғилиш тури: Навбатдаги
Умумий йиғилиш ўтказиш санаси: 23 июн 2015 йил
Умумий йиғилиш баённомаси тузилган сана: 25 июн 2015 йил
Умумий йиғилиш ўтказилган жой: Бухоро вилояти, Когон шаҳри, А.Темур кўчаси, 5-а уйда жойлашган«Kogon Yog-Ekstraksiya zavodi» АЖ мажлислар зали
Умумий йиғилиш кворуми: 54,08 %
Овоз беришга қўйилган масалалар 

 

Овоз бериш якунлари
ёқлаш қарши бетарафлар
% сони % сони % сони
1. Жамиятнинг 2014 йил молия-хўжалик якуни ҳақида бош директор в.в.б.  Жамшид Истамович Шеров хисоботи, 2014 йил якуни бўйича жамият ижроия органи фаолиятига бахо бериш. 100 26 721 156
2. Жамият кузатув кенгашининг корпоратив бошқариш талабларига мувофиқ 2014 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича амалга оширилган ишлари туғрисидаги ҳисоботи ва қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш. 100 26 721 156
3. Жамият тафтиш комиссиясининг 2014 йил якуни бўйича амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботи. 100 26 721 156
4 2014 йил молия-хўжалик фаолияти бўйича йиллик ҳисоботларни бухгалтерия баланси, фойда ва зарар ҳисоб варағини тасдиқлаш. 100 26 721 156
5 Жамият кузатув кенгашининг тавсияси ва Республика Молия Вазирлиги кўрсатмасига мувофиқ 2014 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдани тақсимлаш. 100 26 721 156
6 2014 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича ўтказилган аудиторлик текшируви хулосасини тасдиқлаш. 100 26 721 156
7 Жамият акциядорларининг 2015 йил 5 июндаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорининг 2,3,5-бандларининг бекор қилиниши ва жамиятнинг 2012 йилдан қолдиқ 170 864 сўм, 2013 йилдан 4 432 821 315,69 сўм, тақсимот тасдиқлангач 2014 йилдан 2 858 064 711 сўмлик ва жами 7 291 056 890,69 сўмлик манба ҳисобидан  акциялар номинал нархини ошириш йўли билан устав фондини капитализация қилиш, жамият уставига тегишли ўзгаришлар киритиш. 100 26 721 156
8 Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш:  З.Ш.Шарипов — 26 891 686 овоз  О.Н.Қудратов — 0 овоз, А.А.Ишимов — 26 721 364 овоз, А.А.Тошхўжаев — 26 591 556 овоз, Ж.Ш.Умаров — 26 602 444 овоз, А.С.Сайфуллаев-26 609 100 овоз, Х.А.Тўхсанов–0 овоз, Г.И.Касимова — 26 910 756 овоз.
9 Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш:  Б.Р.Рустамов — 26 654 276 овоз  С.Ш.Шарипова — 0 овоз, З.З.Саидов-26 189 416 овоз, М.Қурбонова – 585 684 овоз, М.Темирова — 26 721 156 овоз.
10 Ижроия органи аъзоларини сайлаш 100 26 721 156
11 Жамият бош директорини сайлаш ва у билан меҳнат шартномасини бир йил муддатга тузиш. 100 26 721 156
12 Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига ойлик бадал, корпоратив маслаҳатчига иш ҳақи миқдорини белгилаш. 100 26 721 156
13 Жамият томонидан амалга оширилган ҳомийликларни тасдиқлаш ва жамият харажатларига олиш. 100 26 721 156
Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ баёни:
1. Жамиятнинг 2014 молия-хўжалик йили фаолияти хақида  бош директори  в.в.б. Ж.И.Шеров ҳисоботи тасдиқлансин ва ижроия органининг фаолияти қониқарли деб топилсин. 
2. Жамият кузатув кенгашининг 2014 йил 10 июндан 2015 йил 23 июнгача бўлган давр ичидаги фаолияти бўйича ҳисоботи тасдиқлансин ва шу давр ичида қабул қилган қарорлари тасдиқлансин.
3 Жамият тафтиш комиссияси хисоботи тадиқлансин.
4 Жамиятнинг 2014 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағи тасдиқлансин.
5 Жамият кузатув кенгаши таклифи ва Республика Молия Вазирлигининг
2015 йил 28 майдаги 85/2015-сонли кўрсатмасига асосан жамият соф фойдасининг қўйидагича тақсимоти тасдиқлансин:- соф  фойданинг  319 190 550  сўмини жамият резерв  жамғармасини шакллантиришга йўналтириш,

— соф фойданинг 3 192 000 000 сўмини Республика Молия Вазирлигининг
2015 йил 28 майдаги 85/2015-сонли кўрсатмасига асосан оддий акциялар бўйича дивиденд тўловларига йўналтириш, шунингдек 295 548 дона имтиёзли акцияларнинг ҳар бир донасига акция номинал қийматининг 25 % ва жами 14 555 739 сўм миқдорида ва жами 3 206 555 739 сўмни ташкил этувчи маблағни дивидент тўловига йўналтириш, бунда бир дона оддий акцияга 64,54 сўм, бир дона имтиёзли акцияга 49,25 сўм тўланишини белгилаш,

— соф фойданинг қолган 2 858 064 711 сўми жамият устав фондини   капитализациялаштириш йўли билан оширишда фойдаланиш шарти билан ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтириш.

Дивидендлар тўловини 2015 йилнинг 1 июлдан 22 августгача бўлган муддат ичида акциядорларнинг пластик карточкалари ёки ҳисоб рақамларига пул кўчириш йўли билан амалга ошириш жамият ижроия органи зиммасига юклансин ва натижаси бўйича Кузатув кенгашига ахборот киритилсин.

6 Жамиятнинг 2014 молия-хўжалик йили якуни бўйича “Прогресс аудит” аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хулосаси тасдиқлансин.
7 Жамият акциядорларининг 2015 йил 5 июндаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорининг 2, 3 ва 5-бандлари бекор қилинсин. 
8 Жамиятнинг 2012 йилдаги тақсимланмаган фойдасидан қолган 170 864 сўми, 2013 йилдаги соф фойданинг капитализацияга йўналтирилган 4 432 821 315,69 сўми, 2014 йил соф фойданинг капитализацияга йўналтирилган 2 858 064 711 сўми ва жами 7 291 056 890,69 сўмлик манба жамият акциялар номинал нархини ошириш йўли билан устав фондига капитализация қилишга йўналтирилсин.- Жамиятнинг умумий қиймати 17 091 797 957,5 сўмлик номинал қиймати 343,54 сўм бўлган 49 751 988 дона эгаси ёзилган (49 456 440 дона оддий ва 295 548 дона имтиёзли) нақдсиз акцияларнинг янгидан чиқарилуви амалга оширилсин.

— Жамиятнинг 343,54 сўмлик акциялари чиқарилиши натижаси билан капитализация манбасидан қолаётган 400 569,19 сўмлик сумма, бундан кейинги капитализацияда фойдаланиш шарти билан тақсимланмаган фойда таркибида қолдирилсин.

Янгидан чиқарилиши амалга ошириладиган акцияларнинг жойлаштирилиши қўйидагича белгилансин.

— Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг шартлари ва тартиби.

Ушбу чиқарилишдаги акциялар жамият акциядорлари ўртасида ёпик обуна орқали акциядорлар ўртасида акциялар тури ва сонига мутаносиб равишда аввал паст номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акцияларни янгидан чиқарилган номинал қиймати оширилган акцияларга айирбошлаш йўли билан жойлаштирилади.

— Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати:

Ушбу чиқарилишдаги акциялар қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб
15 (ўн беш) календар кунидан кечиктирмасдан айирбошлаш йўли билан жойлаштирилади.

Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби:

Акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб,
15 календарь кун ичида айирбошлаш орқали жойлаштирилади. Паст номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акциялар янгидан чиқарилган номинал қиймати оширилган акцияларга айирбошланади, бунда фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузилмайди.

Ушбу акциялар чиқарилишини жойлаштириш учун андеррайтерлар жалб қилинмайди.

Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби:

Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш назарда тутилмаган.

Ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби:

Акциялар номинал қийматда, яъни 343,54 сўмдан жойлаштирилади.

Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби:

Аввалги чиқарилган ва жойлаштирилган 49 751 988 (49 456 440 дона оддий эгаси ёзилган нақдсиз акциялари ва 295 548 дона имтиёзли) дона нақдсиз
9 801 141 636 сўмлик акциялар номинал қиймати бўйича тўланган ҳисобланади. Акциялар янги чиқарилиши бўйича жамият устав капиталининг 7 290 656 321,5  сўмлик ошган қисми жамият акциядорларининг 2015 йил 23 июндаги навбатдаги  умумий йиғилиши қарорига асосан жамиятнинг 2015 йил 1 январ ҳолатидаги тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан тўланади ва  бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмалар амалга оширилади.

Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топиш улуши:

Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг 100 фоизи жойлашмаган тақдирда ушбу чиқарилиш амалга ошмаган деб топилади.

Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби: Акциялар чиқарилуви амалга ошмаган деб топилган тақдирда, жамият бошқаруви органи томонидан акциялар номинал қийматини пасайтириш орқали устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда бухгалтерия ёзувларида дебет “Устав капитал” 8300 ҳисобидан кредит “Тақсимланмаган фойда” 8700 ҳисобига қайта ўтказиш амалга оширилади.

9 Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июндаги 387-сонли янги таҳрирда қабул қилинган “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига асосан мазкур чиқарилишдаги акциялар ёпиқ тарзда жойлаштирилиши муносабати билан фақатгина қимматли қоғозлар чиқарилуви тўғрисидаги қарор тасдиқланиши кузатув кенгаши томонидан амалга оширилсин.
10 Акциядорлик жамиятининг янгидан акциялар чиқарилиши билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи ваколатли давлат органига тақдим этиш вазифаси бош директор в.б (Ж.И.Шеров)  зиммасига юклансин ва натижаси бўйича Кузатув кенгашига тегишли ахборот берилсин.
11 Жамиятнинг 2014 йил 31 июндаги RU108CO179T8-сонли ва RU208CO179T6-сонли давлат рўйхатидан ўтказилган акциялар чиқарилуви бекор қилинсин.
12. Жамият уставига қўйидаги ўзгаришлар киритилиши тасдиқлансин:- жамият устави 3.4-бандининг янги таҳрири:

“Жамият Устав фондининг миқдори 17 091 797 957,5 сўмни ташкил этиб, ҳар бирининг номинал қиймати 343,54 сўмдан бўлган 49 751 988 дона эгасининг номи ёзилган акциялардан иборат бўлиб, акцияларнинг 49 456 440 донаси оддий ва 295 548 донаси имтиёзли нақдсиз (ҳужжатсиз) акциялардан иборатдир. Устав фонди тақсимоти қўйидагича:

— давлат улуши — 52,14%, 8 911 027 719,44 сўмлик  25 938 836  дона акция;

— мехнат жамоаси улуши — 6,39%, 1 090 768 357,36 сўмлик 3 175 084 дона акция;

— эркин савдо улуши 41,48%, 7 090 001 880,72 сўмлик 20 638 068 дона акциядан иборат;

Акциянинг номинал киймати 343,54 сўмдан иборат”.

— жамият устави 3.8-бандининг янги таҳрири:

“Эълон қилинган акцияларнинг энг катта миқдори номинал қиймати 343,54 сўмдан бўлган 66 000 000 дона эгаси ёзилган оддий нақдсиз (ҳужжатсиз) акцияларни ташкил этади. Жамият келажакда шу қийматдан ошмаган миқдорда қўшимча эълон қилинган акциялар чиқаришга ва жойлаштиришга ҳақли”.

 

13. Жамият кузатув кенгаши аъзолигига А.А.Тошхужаев, З.Ш.Шарипов, Ж.Ш.Умаров, Г.И.Касимова, А.А.Ишимов, А.С.Сайфуллаев сайланган деб хисоблансин.Давлат вакили Х.Х.Умарходжаев лавозимига кўра кузатув кенгаши аъзолигига сайланмасдан киритилганлиги қайд этилсин.

 

14. Тафтиш комиссияси таркибига З.Сайидов, М.Темирова, Б.Рустамовлар  сайланган деб хисоблансин. 
15. Жамият коллегиал ижроия органи 9 кишидан иборат таркибда тузилиб, унга Ж.И.Шеров, И.Ў.Жўраев, Б.Мажидов, И.Гуломов, М.А.Мухиддинов, Д.Хакимов, А.Сатторов, Д.Т.Ражабов, М.Исоевалар сайланган деб хисоблансин.
16 Жамият бош директори вазифасини бажарувчи этиб Жамшид Истамович Шеров сайлансин ва у билан меҳнат шартномасини жамият акциядорларининг кейинги йиллик йиғилишига қадар тузиш кузатув кенгашига топширилсин.
17 Жамиятнинг давлат вакилига жамият бош директори в.б.нинг жами ойлик маошининг 100 фоизи миқдоридаги тўлов тўланиши тасдиқлансин,  жамият  кузатув кенгаши раисига жамият бош директори в.б.нинг жами ойлик маошининг 95 фоизи миқдорида, кузатув кенгаши котибига жамият кузатув кенгаши раиси жами ойлик бадалининг 50 фоизи миқдорида, кузатув кенгашининг қолган аъзоларига уларнинг бажарган иш хажмига қараб, кузатув кенгаши раиси ойлик бадалининг  35 фоизи миқдорида бадал тўланиши тасдиқлансин, жамият тафтиш комиссияси раисига жамият молия бўйича директори в.б.нинг жами ойлик маошининг 40 фоизи, тафтиш комиссияси аъзоларига жамият молия бўйича директори в.б.нинг ойлик маошининг 30 фоизи миқдорида чораклик бадал тўланиши тасдиқлансин, жамият корпоратив маслаҳатчисига жамият кузатув кенгаши раиси жами ойлик бадалининг 85 фоизи миқдоридаги ойлик иш хаққи белгилансин. 
18 Жамият томонидан амалга оширилган ҳомийликлар тасдиқлансин ва жамият харажатларига олинсин.

Жамият бош директори в.б.                                                ____Шеров Ж.И__

Молия бўйича директор в.б.                                                __Гуломов И.Н._