“Kogon yog-ekstraksiya zavodi” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
“Kogon Yog-Ekstraksiya zavodi” АЖ Кузатув кенгашининг 2016 йил 15 июндаги қарорига асосан 2016 йил 29 июн куни соат 11:00 да Жамият акциядорларининг 2015 йил якуни бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Манзил: Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а, Жамият биноси мажлислар зали.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2016 йил 29 июн куни соат 10:00 да бошланади. Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш вақтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
- Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2015 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича бош директор в.б. Ж.И.Шеровнинг ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.
- Жамият Кузатув кенгашининг 2015 йилдаги фаолияти, ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2015 йил фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси ва ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосаларини эшитиш ва тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2015 йил молия-хўжалик фаолияти бўйича йиллик ҳисоботларни тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ва дивидендлар миқдорини, уни тўлаш шакли, муддати ва тартибини белгилаш.
- Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш.
- Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
- Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
- Жамият Бош директорини танлов бўйича саралаш асосида сайлаш.
- Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
- Жамиятнинг “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Ижроия органи — Бош директори тўғрисида”ги ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомларни янги таҳрирда тасдиқлаш.
- Жамиятда Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш ва хабар бериш шаклини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги, “Ички назорати тўғрисида”ги ва “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомларини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш.
- Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига ойлик бадал, корпоратив маслаҳатчига иш ҳақи миқдорини белгилаш.
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун шакллантирилган акциядорлар реестрини ёпиш санаси: 2016 йил 15 июн.
Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2016 йил 23 июн.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а, “Kogon yog-ekstraksiya zavodi” акциядорлик жамияти маъмурий биносида.
Мурожаат учун телфон: +998 (65) 522 10 49.
“Kogon yog-ekstraksiya zavodi” АЖ
Кузатув кенгаши
“Kogon Yog-Ekstraksiya zavodi” AJ 2015 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси ва молияивй натижалари хисоботи
Кўрсаткичлар номи | Млн сўм | |
Актив | ||
1 | Асосий воситалар ва номатериал активлар | 16167 |
2 | Узоқ муддатли активлар | 304 |
3 | Капитал маблағлар | 193 |
4 | Ишлаб чиқариш захираси | 9579 |
5 | Тайёр махсулот | 4829 |
6 | Пул маблағлари | 807 |
7 | Дебитор қарздорлик | 2439 |
8 | Келгуси давр харажатлари | — — — — — — |
Баланс | 34318 |
Кўрсаткичлар номи | Млн сўм | |
Пассив | ||
9 | Устав капитали | 17092 |
10 | Захира капитали | 3419 |
11 | Мақсадли тушумлар | — — — — — — |
12 | Кредитор қарздорлик | 7248 |
13 | Тақсимланмаган фойда | 6408 |
14 | Кенлгуси давр харажатлари ва туловлари учун захиралар | 151 |
Баланс | 34318 |
Молиявий натижалар
Даромадлар | Харажатлар | |
Маҳсулот (товар,иш ва хизмат)ларни сотишдан тушум | 75604345 | |
Сотилган махсулот таннархи | 60808489 | |
Маҳсулот сотишнинг ялпи фойдаси | 14795856 | |
Давр харажатлари | 8233929 | |
Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари | 1067339 | |
Молиявий харажатлар бўйича харажатлар | 65161 | |
Солиқ тўланганга қадар фойда | 7564105 | |
Фойдадан солиқлар ва йиғимлар | 1156653 | |
Соф фойда | 6407452 |
2015 йилда олинган фойда 7564 миллион сўм
Тўланган солиқлар 1156 миллион сўм
Соф фойда 6407 миллион сўм
“EKO AUDIT” аудиторлик ташкилоти томонидан 2015 йил баланси ва молиявий ҳисоботлари бўйича ижобий хулосаси берилган. (Узбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2008 йил 7 феврал № 00147 сонли лицензияси).