Мухим факт №06

Қимматлиқоғозларбозоридаахборотларнитақдимэтишваэълонқилишқоидаларига
3-6-ИЛОВА

ЭМИТЕНТНИНГ НОМИ
1. Тўлиқ: “Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi”aksiyadorlik jamiyati
Қисқартирилган: “Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi” AJ
Биржа тикерининг номи:*  KYEZ
2. АЛОҚА МАЪЛУМОТЛАРИ
Жойлашган ери: Ўз.Р., Бухоро вилояти, Когон шаҳри, А.Темур кўчаси, 5-а уй
Почта манзили: 200701, Ўз.Р., Бухоровилояти, Когон шаҳри, А.Темур кўчаси, 5-а уй
Электрон почта манзили:* info@kogonyog.uz
Расмий веб-сайти:* www.kogonyog.uz
МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ
3. Муҳим фактнинг рақами: 06
Муҳим фактнинг номи: Эмитентнинг юқори бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарорлар
Умумий йиғилиш тури: Навбатдаги
Умумий йиғилиш ўтказиш санаси: 29 июн 2016 йил
Умумий йиғилиш баённомаси тузилган сана: 05 июл 2016 йил
Умумий йиғилиш ўтказилган жой: Бухоро вилояти, Когон шаҳри, А.Темур кўчаси, 5-а уйда жойлашган«Kogon Yog-Ekstraksiya zavodi» АЖ мажлислар зали
Умумий йиғилиш кворуми: 83,28 %
Овоз беришга қўйилган масалалар

 

 

Овоз бериш якунлари
ёқлаш қарши бетарафлар
% сони % сони % сони
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

 

100 42 110 842
2. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

 

100 42 110 842
3. Жамиятнинг 2015 йил молия-хўжалик фаолияти натижалари бўйича бош директор в.б. Ж.И.Шеровнинг ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш. 100 42 110 842
4 Жамият Кузатув кенгашининг 2015 йилдаги фаолияти, ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.

 

100 42 110 842
5 Жамиятнинг 2015 йил фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси ва ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосаларини эшитиш ва тасдиқлаш.

 

100 42 110 842
6 Жамиятнинг 2015 йил молия-хўжалик фаолияти бўйича йиллик ҳисоботларни тасдиқлаш.

 

100 42 110 842
7 Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ва дивидендлар миқдорини, уни тўлаш шакли, муддати ва тартибини белгилаш.

 

 

100 42 110 842
8 Жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш.

 

100 42 110 842
9 Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш:   И.У.Жураев – 50 871 690 овоз  А.М.Султонов — 0 овоз, Б.Х.Самадов – 47 338 182 овоз, Н.Н.Ёров – 47 338 182 овоз, А,А,Ахмаджонов – 36 689 904 овоз, Н.А.Мавлянов – 49 189 905 овоз , Ф.А.Калонов – 49 189 905 овоз, Т.Э.Мирзаев – 49 189 905  овоз. Б.М.Суюнов – 49 189 905 овоз.
10 Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш:  Б.Р.Рустамов — 42 110 842   овоз  З.З.Саидов- 42  110 842 овоз, Ш.С.Камалов – 42 110 842   овоз.
11 Жамият Бош директорини танлов бўйича саралаш асосида сайлаш. 100 42 110 842
12 Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш. 100 42 110 842
13 Жамиятнинг “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Ижроия органи — Бош директори тўғрисида”ги ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомларни янги таҳрирда тасдиқлаш. 100 42 110 842
14 Жамиятда Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш ва хабар бериш шаклини тасдиқлаш.

 

 

100 42 110 842
15 Жамиятнинг “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги, “Ички назорати тўғрисида”ги ва “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомларини тасдиқлаш.

 

 

100 42 110 842
16 Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллаш. 100 42 110 842
17 Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига ойлик бадал, корпоратив маслаҳатчига иш ҳақи миқдорини белгилаш. 100 42 110 842
Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ баёни:

 

1 Жамият акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши саноқ комиссияси Шарипов Улуғбек, Умарова Озода, Мирзаев Ғайбуллолардан  иборат таркибда сайлансин.

 

2 Умумий йиғилиш регламенти тасдиқлансин.

 

3. Жамият раҳбарининг 2015 йил Бизнес-режаси бажарилиши ҳақидаги ҳисоботи тасдиқлансин ва ижроия органининг фаолияти қониқарли деб топилсин.

 

4. Жамият кузатув кенгашининг 2015 йил 23 июндан 2016 йил 29 июнгача бўлган давр ичидаги фаолияти бўйича ҳисоботи тасдиқлансин ва шу давр ичида қабул қилган қарорлари тасдиқлансин.

 

5 Жамиятнинг 2015 йил фаолияти натижалари бўйича тафтиш комиссияси ва ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосалари тасдиклансин.
6 Жамиятнинг 2015 йил молия-хўжалик фаолияти бўйича молия ишлари бўйича директор И.Н.Ғуломовнинг хисоботи қабул қилинсин ва жамиятнинг 2015 йил баланси ва молиявий ҳисоботлари тасдиқлансин.
7 2015 йил якуни билан олинган  6 407 451 760 сўмлик  соф фойда қўйидагича тақсимлансин:

— соф фойданинг 5 %, яъни 320 372 588 сўми жамият резерв жамғармасини шакллантиришга йўналтирилсин;

— соф фойданинг 50 %, яъни 3 203 792 951 сўмини оддий акциялар бўйича дивиденд тўловларига, шунингдек 295 548 дона имтиёзли акцияларнинг ҳар бир донасига акция номинал қийматининг 25 % ва жами 25 384 618 сўм  миқдорида ва жами 3 229 177 569  сўмни ташкил этувчи маблағни дивидент тўловига йўналтирилсин, бунда бир дона оддий акцияга 63,36 сўм, бир дона имтиёзли акцияга 85,89 сўм тўланиши белгилансин;

—  соф фойданинг қолган 2 857 901 603 сўмни жамият устав фондини кейинчалик капитализациялаштириш йўли билан оширишга фойдаланиш шарти билан ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилсин.

Дивидендлар тўловини 2016 йилнинг 29 июндан 2016 йил 28 августгача бўлган муддат ичида акциядорларнинг пластик карточкалари ёки ҳисоб рақамларига пул кўчириш йўли билан амалга ошириш жамият бош директори зиммасига юклансин ва натижаси бўйича Кузатув кенгашига ахборот киритилсин.

 

8 Жамият фаолиятининг асосий йуналишлари ва максадидан келиб чиккан холда жамиятни ўрта муддатга ва узок муддатга белгиланган ривожлантиришнинг беш йиллик стратегияси тасдиқлансин.

 

9   Жамият кузатув кенгаши аъзолигига: Ихтиер Уринович Жураев, Бахшилло Худойбердиевич Самадов, Нозим Насимович Ёров, Нигман Абдуллаевич Мавлянов, Фахриддин Абдурахимович Калонов, Телқин Эшқобилович Мирзаев, Бобомурод Мамараджабович Суюновлар сайланган деб хисоблансин.
10 Тафтиш комиссияси таркибига: Бахтиер Равшанович Рустамов,  Зокир Зарипович Сайидов, Шерзод Султонович Камаловлар сайланган деб хисоблансин.
11 Жамият бош директори этиб Жамшид Истамович Шеров сайлансин ва у билан меҳнат шартномасини жамият акциядорларининг кейинги йиллик йиғилишига қадар тузиш кузатув кенгашига топширилсин.
12 “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қатор ўзгартиришлар кушимчалар киритилганлигига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрел 4720-сонли Қарори ва 28 апрелдаги 2340-сонли Қарорига  асосан кушимча эълон килинган оддий акцияларнинг жойлашуви хисобидан жамиятнинг янги тахрирдаги Устави тасдиқлансин.
13 Амалдаги қонунчиликка мутаносиб жамиятнинг “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Ижроия органи — Бош директори тўғрисида”ги ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомлар янги таҳрирда тасдиқлансин. 
14 Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этиш мажбурияти олинсин.

— Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилиш тўғрисида хабар бериш шакли 1 — иловага мувофиқ тасдиқлансин.

— Жамият кузатув кенгаши Корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида бажарилиши устидан назорат қилишни таъминласин.

 

15 Жамиятнинг “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги, “Ички назорати тўғрисида”ги ва “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомлари тасдиқдансин.
16       Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни маъқуллансин.

 

17 Жамиятнинг  кузатув кенгаши раисига жамият бош директорининг жами ойлик маошининг 100 фоизи миқдоридаги тўлов тўланиши тасдиқлансин,  жамият  кузатув кенгаши котибига жамият кузатув кенгаши раиси жами ойлик бадалининг 60 фоизи миқдорида, кузатув кенгашининг қолган аъзоларига уларнинг бажарган иш хажмига қараб, кузатув кенгаши раиси ойлик бадалининг  60 фоизи миқдорида бадал тўланиши тасдиқлансин, жамият тафтиш комиссияси раиси  ва аъзоларига жамият молия бўйича директорининг ойлик маошининг 50 фоизи миқдорида чораклик бадал тўланиши тасдиқлансин, жамият корпоратив маслаҳатчисига жамият кузатув кенгаши раиси жами ойлик бадалининг 60 фоизи миқдоридаги ойлик иш хаққи белгилансин.

 

 

 

Жамият бош директори в.б.                                                ____Шеров Ж.И__

 

Молия бўйича директор в.б.                                                __Гуломов И.Н._

Веб-сайтда ахборот жойлаштирган ваколатли

шахснинг  Ф.И.Ш.                                                                  _   Султонов Ж._