“Kogon yog’-ekstraksiya zavodi” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

“Kogon yog’-ekstraksiya zavodi” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

“Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi” АЖ Кузатув кенгашининг 2016 йил 27 октябрдаги қарорига асосан 2016 йил 11 ноябр куни соат 11:00 да Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Манзил: Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а, Жамият биноси мажлислар зали.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2016 йил 11 ноябр куни соат 10:00 да бошланади. Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш вақтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамиятнинг номини ўзгартириш.
  4. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Ижроия органи — Бош директори тўғрисида”ги, “Тафтиш комиссияси тўғрисида” ги, “Ички аудит хизмати тўғрисида”ги “Ахборот сиёсати тўғрисида”ги, “Дивиденд сиёсати тўғрисида”ги, “Ички назорати тўғрисида”ги ва “Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомларнинг янги таҳририни тасдиқлаш.

Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун шакллантирилган акциядорлар реестрини ёпиш санаси: 2016 йил 28 октябр.

Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2016 йил 7 ноябр.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а, “Kogon yog-ekstraksiya zavodi” акциядорлик жамияти маъмурий биносида.

Мурожаат учун телфон: +998 (65) 522 10 49.

“Kogon yog’-ekstraksiya zavodi” АЖ

Кузатув кенгаши