Хорижий инвестиция иштирокидаги “Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Хорижий инвестиция иштирокидаги “Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Ҳурматли акциядорлар, ХИИ “Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 30.06.2017 й. соат 13:00 да, Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а уйда ўтказилиши тўғрисида ҳабардор қиламиз.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2017 йил 30 июн куни соат 12:30 да бошланади. Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш вақтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  3. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖнинг 2016 йилдаги фаолияти якуни, молия-хўжалик фаолияти ҳамда ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан бош директор ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.
  4. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ кузатув кенгашининг ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш.
  5. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖнинг 2016 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг хисоботини эшитиш.
  6. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖнинг 2016 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш.
  7. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖнинг 2016 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг хулосасини эшитиш.
  8. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖинг 2016 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича мустақил баҳолаш ташкилоти ҳисоботини кўриб чиқиш.
  9. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ томонидан Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя этилиши масаласини кўриб чиқиш ва натижалари юзасидан хабар бериш шаклини тасдиқлаш.
  10. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ томонидан амалга оширилган ҳомийликларни тасдиқлаш ва жамият харажатларига олиш.
  11. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖнинг 2016 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ва дивидендлар миқдорини, уни тўлаш шакли, муддати ва тартибини тасдиқлаш.
  12. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖнинг 2017 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  13. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖнинг ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш.
  14. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  15. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ ички корпоратив хужжатларини тасдиқлаш.
  16. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  17. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  18. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ бош директори билан тузилган меҳнат шартномасини амал қилиш муддатини бир йилга узайтириш.
  19. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ ижроия органининг аффилланган шахслари билан тузиладиган битимларни ёки йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш ва уларнинг тузилишини маъқуллаш тўғрисида.
  20. ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига ойлик бадал, корпоратив маслаҳатчига иш ҳақи миқдорини белгилаш.

Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун шакллантирилган акциядорлар реестрини ёпиш санаси: 2017 йил 9 июн.

Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2017 йил 26 июн.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а, Хорижий инвестиция иштирокидаги “Kogon yog’-ekstraksiya zavodi” акциядорлик жамияти маъмурий биносида.

Мурожаат учун телефон: +998 (65) 522 10 49.

ХИИ “Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi” АЖ

Кузатув кенгаши