ОБЪЯВЛЕНИЕ ПО ПРИНЦИПУ
«COMPLY OR EXPLAIN» («СОБЛЮДАЙ ИЛИ ОБЪЯСНЯЙ»)
В связи с тем, что решением Общего собрания акционеров от 29 июня 2016 года ПИИ АО “Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi” было принято обязательство соблюдения рекомендаций Кодекса Корпоративного управления, в целях оценки системы корпоративного управления Общества была привлечена независимая консалтинговая организация ООО “Intelligent Analytics Group”.
Согласно заключению №01/01-70 от 24 апреля 2017 года независимая организация ООО “Intelligent analytics group” предоставила отчет, заключение и рекомендации по повышению эффективности системы корпоративного управления общества. По итогам оценки за 2016 год выявлены следующее не соблюдения:
|
|||||||||||||||||||||||||||
“Comply or explain” (“Риоя қил ёки тушунтир”) тамойили бўйича Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига риоя қилиш тўғрисидаги ахборот.
ХИИ “Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi”АЖ акциядорларининг 2016 йил 29 июндаги йиллик умумий йиғилши томонидан Корпоратив кодекси тавсияларига риоя қилиш мажбурияти олинганлиги муноабати билан танлов орқали “Intelligent Analytics Group”МЧЖ консалтинг ташкилоти жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш мақсадида жалб қилинди.
Консалтинг ташкилотининг 2016 йил учун хулосага кўра, бажарилмай қолган ва бажарилиши таъминланаётган қуйидагилар:
№ |
Бажарилмаган тавсия |
Сабаб/бажарилишини таъминлаш (бартараф этш) учун кўрилаётган чоралар |
1. |
АЖда янги маҳсулотлар ишлаб чиқиш ва маркетинги учун қай даражада молиялаштириш амалга оширилмоқда? |
Жамият томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг аксарияти юқори ташкилот томонидан тасдиқланган ажратмага асосан сотилиши сабабли, янги махсулотлар ишлаб чиқиш ва маркетинги учун молиялаштириш кўзда тутилмаган. Лекин, ишлаб чиқариш диверсификациясига кўра келажакда юқорида айтиб ўтилган тадбирларга маблағ ажратиш режалаштирилмоқда. |
2. |
Акциядорлар умумий йиғилишини аниқ санаси. |
2017 йил 30 июнда бўлиб ўтган акциядорлар умумий йиғилишида жамиятнинг янги тахрирда Устави тасдиқланди. Уставда акциядорлар умумий йиғилишини аниқ санаси кўрсатиб ўтилди. |
3. |
АЖ вебсайтида ахборотнинг инглиз тилида ошкора этилиши |
Қисман бажарилган. Мазкур тавсияга риоя этишни ташкиллаштириш мақсадида ишлар олиб борилмоқда. |
4. |
Тафтиш комиссияси аъзоларига куйилган талаблар. |
2017 йил 30 июнда бўлиб ўтган акциядорлар умумий йиғилишида тафтиш комиссияси тўғрисида Низоми янги тахрирда тасдиқланди. Низомда “тафтиш комиссияси аъзоларига бўлган малакавий талаблар” деган банд киритилди. |
5. |
АЖ сайтида АЖ тўғрисида ОАВда чоп этилган материаллар мавжудлиги |
Бажарилмаган. Оҳирги вақтлар мобайнида Жамият тўғрисида ОАВда материаллар чоп этилмаган. |
6. |
Экспертлар, маслаҳатчитлар ва мутаҳассисларнинг жамият тўғрисидаги фундаментал ва техник тахлиллари натижалари, шархлари ва прогнозлари жамият сайтида жойлаштирилганми? |
Бажарилмаган. Экспертлар, маслаҳатчитлар ва мутаҳассисларнинг жамият тўғрисидаги фундаментал ва техник тахлиллар қилинмаган. |
7. |
Жамиятнинг дебиторлик қарздорлиги ҳисобот даври бошига нисбатан қисқарганми? |
Жамиятнинг дебиторлик қарздорлиги ҳисобот даври бошига нисбатан қисқармаган. Бунинг асосий сабаби солиқ ва мақсадли давлат жамғармаларга аванс тулови тўланган. Ҳозирги кунда қарздорликни қисқартириш мақсадида барча чоралар кўрилмоқда. |
8. |
Акцияларнинг биржа котировкаси мавжудми? |
Жамиятнинг қимматли қоғозлари “ Тошкент ” Фонд биржаси листингига киритилган, аммо ҳисобот даври оҳирги кунидан кейинги 30 кун ичида операциялар амалга оширилмаган |