22 Июн 2018

Хорижий инвестиция иштирокидаги “Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Ҳурматли акциядорлар, ХИИ “Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi” АЖ акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 30.06.2018 й. соат 11:00 да, Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а уйда ўтказилиши тўғрисида ҳабардор қиламиз.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2018 йил 30 июнь куни соат 09:00 да бошланади. Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш вақтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  3. «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖнинг 2017 йилдаги молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича бош директор ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.
  4. «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ кузатув кенгашининг ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш.
  5. «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖнинг 2017 йил якуни бўйича жамият тафтиш комиссиясининг хисоботини эшитиш.
  6. «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини, шу жумладан бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларини тасдиқлаш.
  7. «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖнинг 2017 йил якуни бўйича жамият ташқи аудиторининг хулосасини тасдиқлаш.
  8. «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖинг 2017 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш бўйича мустақил баҳолаш ташкилоти ҳисоботини кўриб чиқиш.
  9. «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖнинг 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш ва дивидендлар миқдорини, уни тўлаш шакли, муддати ва тартибини тасдиқлаш.
  10. «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖнинг 2018 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  11. “Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi” АЖнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.
  12. «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ ички корпоратив хужжатларни тасдиқлаш.
  13. «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  14. «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  15. «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ бош директорини сайлаш.
  16. «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ ижроия органининг аффилланган шахслари билан тузиладиган битимларни ёки йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш ва уларнинг тузилишини маъқуллаш тўғрисида.

Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун шакллантирилган акциядорлар реестрини ёпиш санаси: 2018 йил 19 июнь.

Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2018 йил 26 июнь.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а, “Kogon yog’-ekstraksiya zavodi” акциядорлик жамияти маъмурий биносида.

Мурожаат учун телефон: +998 (65) 522 12 44.

ХИИ “Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi” АЖ

Кузатув кенгаши