15 Фев 2019

ХИИ “Kogon Yog’-ekstraksiya zavodi” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

ХИИ “Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi” АЖ Кузатув кенгашининг 2019 йил 8 февралдаги қарорига асосан 2019 йил 26 феврал куни соат 10:00 да Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қиламиз. Манзил: Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а уйда жойлашган, ХИИ “Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi” АЖ мажлислар залида. Акциядорларни рўйхатга олиш 2019 йил 26 феврал куни соат 09:00 да бошланади. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни рўйхатга олиш вақтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.
Навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Умумий йиғилиш саноқ комиссиясининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2. Умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини қайта сайлаш.
4. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини қайта сайлаш.
Навбатдан ташқари умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2019 йил 20 феврал.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а уй. e-mail: info@kogonyog.uz, kogonyog@mail.ru
Тел: +998 (65) 522 24 03.
ХИИ “Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi” АЖ
Кузатув кенгаши