04 Июн 2019

ХИИ «Kogon Yog’-ekstraksiya zavodi» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ Кузатув кенгашининг 2019 йил 31-майдаги қарорига асосан 2019-йил 26-июнь куни соат 11:00 да Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қиламиз.

Навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилиши Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а уйда жойлашган, ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ мажлислар залида бўлиб ўтади

Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси:

– Жамият навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида хабар бериш учун — 2019 йил 31-май;

– Жамият навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун – 2019-йил 20-июнь.

Навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича Халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (ХМҲС) ҳамда Миллий бухгалтерия ҳисоби стандартлари (МБҲС) асосида ташқи аудит текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилоти ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2019-йил 26-июнь куни соат 10:00 да бошланади. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни (паспорт) рўйхатга олиш вақтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а уй.

E-mail: info@kogonyog.uz,kogonyog@mail.ru

Тел:+998 (65) 522 24 03.

ХИИ «KogonYog’-Ekstraksiyazavodi» АЖ Кузатув кенгаши