06 Сен 2019

ХИИ «Kogon Yog’-ekstraksiya zavodi» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ Кузатув кенгашининг 2019 йил 30-августдаги қарорига асосан 2019-йил 27-сентябр куни соат 10:00 да Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қиламиз.

Навбатдаги йиллик акциядорлар умумий йиғилиши Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а уйда жойлашган, ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ мажлислар залида бўлиб ўтади

Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси:

– Жамият навбатдаги йиллик акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида хабар бериш учун — 2019 йил 30-август;

– Жамият навбатдаги йиллик акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун – 2019-йил 23-сентябр.

Навбатдаги йиллик умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Жамият Бош директорининг 2018 йил бизнес-режасининг асосий кўрсаткичларини бажарилиши ва жамият ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Жамият Кузатув кенгашининг 2018 йил якунлари бўйича ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан ҳисоботини эшитиш.

5. Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.

6. Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизими ва корпоратив бошқарув Кодекс тавсияларига риоя қилинишининг 2018 йил якунлари бўйича мустақил баҳоланиши натижалари юзасидан ҳисоботини эшитиш.

7. Жамиятнинг 2018 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерлик баланси, фойда ва зарари ҳисоблари бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш ва дивиденд тўлаш тартибини тасдиқлаш.

9. Акциядорлар ёки унинг қонуний ҳуқуқий вориси, ёхуд меросхўри даъво қилиш учун белгиланган муддатда талаб қилиб олинмаган дивидендларини жамият ихтиёрига ўтказиш.

10. Жамиятнинг 2019 йил учун йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.

11. Жамиятнинг Бош директорини танлов асосида сайлаш.

12. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

13. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

14. Жамиятнинг «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида»ги Низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.

15. Жамиятнинг «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги Низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.

16. Жамиятнинг «Ижроия органи тўғрисида»ги Низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.

17. Жамиятнинг «Тафтиш комиссияси тўғрисида»ги Низомини янги таҳрирда тасдиқлаш.

18. XИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

19. Жамиятнинг «Кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантириш ва (ёки) харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида»ги Низомини тасдиқлаш.

20. XИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ миноритар акциядорлар қўмитасини тузиш ва “Миноритар акциядорлар қўмитаси тўғрисида”ги Низоми тасдиқлаш.

21. Миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларини сайлаш.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2019-йил 27-сентябр куни соат 09:00 да бошланади. Акциядорлар навбатдаги йиллик умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни (паспорт) рўйхатга олиш вақтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а уй.

E-mail: info@kogonyog.uz, kogonyog@mail.ru

Тел:+998 (65) 522 24 03.

ХИИ «KogonYog’-Ekstraksiyazavodi» АЖ Кузатув кенгаши