Хорижий инвестиция иштирокидаги “Когон ёғ экстракция заводи” акциядорлик жамиятида содир этилган ўғрилик тўғрисида

Хорижий инвестиция иштирокидаги “Когон ёғ экстракция заводи” акциядорлик жамиятида содир этилган ўғрилик тўғрисида

МАЪЛУМОТ

2019 йил 18 декабр куни Бухоро вилояти, Когон шаҳри, А.Темур кўчаси 5а-уйда жойлашган Хорижий инвестиция иштирокидаги “Когон ёғ экстракция заводи” акциядорлик жамияти ҳудудида ўғрилик содир этилганлиги аниқланиб, ушбу ўғрилик жамият деворини тешган ҳолда жами 450 блокдан иборат (хар биттаси 0,9 кг. сиғимга эга бўлган 2 700 дона пахта ёғи солинган баклашка идишлар) пахта ёғи ўғирланганлиги аниқланган.

Бухоро вилояти, Когон шаҳар ИИБ ТБ бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддасининг 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари натижасида ушбу ўғриликни 3 нафар шахс яъни 06.10.1995 йилда туғилган Мамедов, 15.10.1985 йилда туғилган Нарзуллаев ва 04.04.1987 йилда туғилган Ашуровлар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ушбу шахслардан 1 нафари яъни Мамедов жамиятнинг кадоқлаш цехи ишчиси эканлиги аниқланди.

Ҳозирда қўзғатилган жиноий иш юзасидан фуқаро Ашуров қочиб кетганлиги сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлиб, фуқаро Мамедов ва Нарзуллаевлар тергов харакатлари бўйича кўрсатма бериб келяпти.

ХИИ “Когон ёғ экстракция заводи” раҳбарияти.