“Когон ёғ экстракция заводи”АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

ХАБАРНОМА

Ҳурматли акциядор, Ўзбекистон Республикаси, Бухоро вилояти, Когон шаҳри, А.Темур кўчаси, 5а манзилда жойлашган “Когон ёғ экстракция заводи” АЖ, Сизга 2020 йил 26 июнь куни соат 14-00да “Когон ёғ экстракция заводи” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати
2020 йил 22 июнь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш
2020 йил 26 июнь куни соат 13-00 да бошланиб соат 13-50 гача давом этади.

Умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;

2. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш;

3. “Когон ёғ экстракция заводи”АЖнинг 2019 йил якуни бўйича Миллий аудит стандартлари ва Ҳалқаро аудит стандартларига мувофиқ мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

4. Корпоратив бошқарув қоидаларига риоя қилиш мажбуриятини қабул қилиш;

5. “Когон ёғ экстракция заводи”АЖ бош директорини сайлаш.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли материаллар (ахборотлар) билан “Когон ёғ экстракция заводи” АЖнинг расмий веб-сайтининг “янгиликлар” бўлимида танишиш мумкин.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

“Когон ёғ экстракция заводи”АЖ