ХИИ «Kogon Yog’-ekstraksiya zavodi» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ Кузатув кенгашининг 2020 йил 30-июндаги қарорига асосан 2020-йил 24-июль куни соат 11:00 да Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қиламиз.

Навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилиши Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а уйда жойлашган, ХИИ «Kogon Yog’-Ekstraksiya zavodi» АЖ мажлислар залида бўлиб ўтади

Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси:

– Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида хабар бериш учун — 2020 йил 30-июнь;

– Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун – 2020-йил 20-июль.

Навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

3. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича Халқаро молиявий хисобот стандартлари (ХМХС) ҳамда Миллий бухгалтерия хисоби стандартлари (МБХС) асосида ташқи аудиттекшируви ўтказиш учунаудиторлик ташкилоти ва унинг хизматларига тўланадиган хақнингхақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2020-йил 24-июл куни соат 10:00 да бошланади. Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар қонунчиликка мувофиқ шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни (паспорт) рўйхатга олиш вақтида тақдим этиши шарт. Юридик шахсларнинг вакиллари белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин: Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а уй.

E-mail:kogonyog@mail.ru

Тел:+998 (65) 522 24 03.

ХИИ «KogonYog’-Ekstraksiyazavodi» АЖ Кузатув кенгаши