“Когон ёғ-экстракция заводи”АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

“Когон ёғ-экстракция заводи”АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

ХАБАРНОМА

Ҳурматли акциядор, Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 6 уйда “Когон ёғ-экстракция заводи” АЖ, Сизга 2021 йил 18 июнь куни соат 14-00да “Когон ёғ-экстракция заводи”АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида маълум қилинади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати
2021 йил 14 июнь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш
2021 йил 18 июнь куни соат 13-00 да бошланиб соат 13-50 гача давом этади.

Умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;

2. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш;

3. “Когон ёғ-экстракция заводи”АЖнинг 2020 йил якуни бўйича Миллий аудит стандартлари ва Ҳалқаро аудит стандартларига мувофиқ мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 апрелдаги
ПҚ-5053-сон Қарорига асосан “Когон ёғ-экстракция заводи”АЖнинг ташкилий тузилмасини янги таҳрирда тасдиқлаш.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли материаллар (ахборотлар) билан “Когон ёғ-экстракция заводи” АЖнинг расмий
веб-сайтининг “янгиликлар” бўлимида танишиш мумкин.

Умумий йиғилишда акциядорлар паспортлари, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончномалари орқали қатнашишлари талаб этилади.