“Когон ёғ-экстракция заводи”АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида 2021 йил 29 майдаги жойлаштирилган эълонга қўшимча

“Когон ёғ-экстракция заводи”АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида 2021 йил 29 майдаги жойлаштирилган эълонга қўшимча

ХАБАРНОМА

Ҳурматли акциядор! Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан “Когон ёғ-экстракция заводи” АЖнинг йирик акциядори сифатида (51,0 фоиз, 25 938 836 дона акция) Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларидан келиб чиқиб, 2021 йил 18 июнь куни соат 14:00да, Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 6 уй манзилида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилган.

Акциядорларга қулайликлар яратиш мақсадида ҳамда бугунги кунда карантин талабларини инобатга олиб, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 14 июндаги 2725/03-08 сонли кўрсатмасига асосан, жамият акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши, 2021 йил 18 июн куни соат 14-00да жамиятнинг маъмурий биносида (Бухоро вилояти, Когон шаҳри, А.Темур кўчаси, 5а манзилида) ўтказилишини маълум қиламиз.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати
2021 йил 14 июнь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш
2021 йил 18 июнь куни соат 13-00 да бошланиб соат 13-50 гача давом этади.

Умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;

2. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш;

3. “Когон ёғ-экстракция заводи”АЖнинг 2020 йил якуни бўйича Миллий аудит стандартлари ва Ҳалқаро аудит стандартларига мувофиқ мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 апрелдаги
ПҚ-5053-сон Қарорига асосан “Когон ёғ-экстракция заводи”АЖнинг ташкилий тузилмасини янги таҳрирда тасдиқлаш.

Умумий йиғилишда акциядорлар паспортлари, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончномалари орқали қатнашишлари талаб этилади.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин:

Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а уй.

E-mail:kogonyog@mail.ru

Тел:+998 (65) 522 24 03.

Умумий йиғилишда акциядорлар паспортлари, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончномалари орқали қатнашишлари талаб этилади.

“Когон ёғ-экстракция заводи”АЖ