ХИИ «Kogon Yog’-ekstraksiya zavodi» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

ХИИ «Kogon Yog’-ekstraksiya zavodi» акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Ҳурматли акциядор! ХИИ «Kogon Yog’-ekstraksiya zavodi» АЖнинг 51% акция пакети эгаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2021 йил 20 августдаги 3592/03-08-сонли хатига асосан, 2021 йил 13 сентябрь куни соат 14:00да, жамиятнинг маъмурий биносида (Бухоро вилояти, Когон шаҳри, А.Темур кўчаси, 5а манзилида) жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қиламиз.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати
2021 йил 7 сентябрь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш
2021 йил 13 сентябрь куни соат 13-00 да бошланиб соат 13-50 гача давом этади.

Умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;

2. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш;

3. Жамият Бош директорининг 2020 йилда жамият самарадорлигини ошириш ва Бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда 2020 йил фаолият натижалари бўйича ва жамият ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ҳисоботини тасдиқлаш.

4. Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини, бухгалтерлик баланси, фойда ва зарар ҳисоблари бўйича хисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш

бўйича мустақил баҳолаш ташкилоти ҳисоботини эшитиш.

6. Жамият 2020-йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.

7. Жамият 2020-йил молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижаларига кўра ташқи аудиторлик хулосасини эшитиш.

8. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича соф фойдасини (зарарни) тақсимлаш ва дивиденд тўлаш тартибини тасдиқлаш.

9. Жамиятнинг 2021 йилга мўлжалланган Бизнес-режасини тасдиқлаш.

10. Акциядорлар ёки унинг қонуний ҳуқуқий вориси, ёхуд меросхўри даъво қилиш учун белгиланган муддатда талаб қилиб олмаган дивидендларни Жамият ихтиёрига ўтказиш.

11. Жамиятнинг Бош директори билан тузилган мехнат шартномаси муддатини узайтириш ёки бекор қилиш.

12. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

13. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

Умумий йиғилишда акциядорлар паспортлари, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончномалари орқали қатнашишлари талаб этилади.

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилиш мумкин:

Бухоро вилояти, Когон шаҳар, А.Темур кўчаси, 5а уй.

E-mail:kogonyog@mail.ru

Тел:+998 (65) 522 24 03.

“Когон ёғ-экстракция заводи”АЖ